Мали марказида бўлиб ўтган портлаш оқибатида камида 17 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабарда айтилишича, воқеа Мали марказидаги Дианкабо шаҳрида содир бўлган. Маълум бўлишича, ушбу портлашни «аввал ўққа тутилган одамнинг жасадига ўрнатилган қурилма» келтириб чиқарган.
«Жасад портлади, 17 киши ҳалок бўлди», — дейди хавфсизлик хизмати.
Изоҳ (0)