Нигериянинг амалдаги президенти Муҳаммад Бухорий 23 февраль, шанба куни бўлиб ўтган мамлакат президентлигига сайловларда ғалаба қозонди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Муҳаммад Бухорий сайловда ғалаба қозонди», — дея эълон қилди мамлакат марказий сайлой комиссияси раиси Маҳмуд Ёқуб.
23 февраль куни Нигерияда президентлик ва парламентга сайловлар бўлиб ўтди. Мамлакат раҳбари лавозимига 70 дан ортиқ киши ўз номзодини илгари сурди.
Изоҳ (0)