Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқандлик Ш.А. Россияга бориш учун зарур тайёргарликни кўрди, чипта сотиб олиб, сўнг нарсаларини жойлаштирди. Белгиланган вақтда аэропортга келиб, чипталарни расмийлаштирмоқчи бўлганида ходимнинг гапини эшитиб, қулоқларига ишонмади. Бу ҳақда «Zarnews» хабар бермоқда.

Фото: «Zarnews»

Фото: «Zarnews»

Ўша куни учиб кета олмаган аёл дарҳол бу ҳақда ички ишлар бўлимига хабар қилади.

Чипта сотиб олинган жой — Самарқанд шаҳридаги Кафтархона кўчасида бу пайтга келиб авиакассанинг изи ҳам йўқ эди. Кейин маълум бўлишича, фирибгарлар вақтинча жойни ижарага олиб, авиакасса сифатида бирмунча вақт фаолият кўрсатган.

Тезкор тадбирлар натижасида фирибгарларнинг шахси аниқланди. Улар 24 нафар фуқарога Туркия ва Россияга авиачипта сотишга улгурган.

Айни пайтда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда. Жабрланувчиларга пулларини қайтариш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди