24 февраль, якшанба куни Англия премьер лигасининг 27-турида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Ливерпуль» билан дуранг ўйнади (0:0).
«Манкунианлар» дарвозабони Давид де Хеа битта клубда 100 та қуруқ ўйин ўтказган АПЛ тарихидаги 7-дарвозабонга айланди. Бу ҳақда Opta хабар берди.
Бундан аввал ушбу натижага Манчестер клуби тарихида дарвозабон Петер Шмейхель эришганди. Унинг ҳисобида 112 та қуруқ ўйин мавжуд.
Бундан ташқари Де Хеа АПЛ тарихида 100 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган 15-дарвозабон бўлди.
АПЛ тарихида энг кўп қуруқ ўйин ўтказган дарвозабонлар рўйхати:
- Петер Чех — 202 та қуруқ ўйин
- Дэвид Жеймс — 169
- Марк Шварцер — 151
- Дэвид Симэн — 140
- Нигель Мартин — 137
- Пепе Реинa — 134
- Эдвин Ван дер Сар, Тим Ҳовард, Брэд Фридель — 132
- Петер Шмейхель — 128
- Жо Ҳарт — 127
- Шей Гивен — 113
- Юсси Яаскеляйнен — 108
- Томас Сёренсен — 107
- Давид Де Хеа — 100
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)