Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг янги Бош вазирини тайинлади
25 февраль куни Қозоғистон президенти Нурсултон Наразбоев янги Бош вазирни тасдиқлади. Бу ҳақда Оқўрданинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди.
«Парламент аъзолари Асқар Мамин номзодини ҳукуматнинг янги раиси лавозимига тасдиқлади», — дейилади хабарда.
21 февраль куни Президент Назарбоев мамлакатнинг мавжуд ҳукуматини истеъфога чиқаришга оид фармонни имзолаганди. Шу куни Асқар Мамин Бош вазир вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида тайинланганди.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар