БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши яқин кунларда Украина, Венесуэла ва Суриядаги вазиятни кўриб чиқади, деб хабар берди «Эхо Москви».
Женевада ушбу халқаро тузилманинг навбатдаги сессияси ўтказилиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, унда Украина, Венесуэла ва Суриядаги вазият кўриб чиқилади. Бундан ташқари, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, терроризмга қарши курашишда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қийноқларнинг олдини олиш, диний ва маданий ҳуқуқлар эркинлигини таъминлаш, дискриминацияга қарши курашиш масалалари ҳам муҳокама этилади.
Сессия деярли бир ой давом этади.
Изоҳ (0)