25 февраль куни Қозоғистон президенти Нурсултон Наразбоев янги Бош вазирни тасдиқлади. Бу ҳақда Оқўрданинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди.
«Парламент аъзолари Асқар Мамин номзодини ҳукуматнинг янги раиси лавозимига тасдиқлади», — дейилади хабарда.
21 февраль куни Президент Назарбоев мамлакатнинг мавжуд ҳукуматини истеъфога чиқаришга оид фармонни имзолаганди. Шу куни Асқар Мамин Бош вазир вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида тайинланганди.
Изоҳ (0)