Ўзини Говард Х деб таништирган Ким Чен Иннинг Австралиядан бўлган қиёфадоши АҚШ ва Шимолий Корея етакчилари саммити ўтказилишидан бир кун аввал Вьетнамдан чиқариб юборилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Қиёфадош кишининг айтишича, уни мамлакатдан чиқариб юборишдан аввал бир муддат ушлаб туришган.
«Шимолий кореяликларда юмор ҳисси йўқ. Сатира исталган диктатурага қарши кучли қуролдир», — дейди Говард Х.
АҚШ ва Шимолий Корея етакчиларининг учрашуви 27—28 февраль кунлари Вьетнам пойтахти Ханойда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)