Россиялик режиссёр Георгий Данелия Москвадаги касалхоналардан бирида сунъий кома ҳолатига келтирилди, деб ёзади «Газета.ru».
Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи Галина Данелия маълум қилган.
«Шифокорлар уни тиббий комага келтиришди. Ҳозирда уни текшириб, ҳолатини кузатишмоқда», — дейди Галина Данелия.
Аввалроқ кинорежиссёр ва Собиқ Иттифоқ халқ артисти Георгий Данелия жонлантириш бўлимига ётқизилган эди. Унинг турмуш ўртоғининг айтишича, бунга ўпка яллиғланиши сабаб бўлган.
Изоҳ (0)