Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

25—27 февраль кунлари Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража илиқ атрофида, кундузи 13-18 даража илиқ, республика жануби ва чўл зоналарида 20 даражагача кўтарилади, бу шу давр учун кўп йиллик ўртача қийматлардан 2-4 даражага юқори ҳароратлардир. Бу ҳақда ФВВ хабарида айтилади.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

28 февралдан 2 мартгача республика ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан нам ҳаво оқимлари аста кириб кела бошлайди. Мамлакат ҳудудида булутлилик ортиб, 28 февралда ва 1 мартда айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғади. 2 март куни республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди. Фарғона водийси вилоятларида бу давр мобайнида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Республиканинг тоғли туманларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади ва қорга айланади.

Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, 28 февраль—1 март  куни кундузи 13-18 даража илиқ, 2 мартда 10-15 даража илиқ, тоғли ҳудудларда 2 даража совуқ – 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди