Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Lion Motors автосалони ўз мижозлари ўртасида маиший техникалар ва олий ютуқ Chevrolet Tracker автомобилини ютиб олиш бўйича ўтказилаётган акциянинг сўнгги, учинчи босқичини ҳам якунлади. Ютуқли ўйиннинг якунловчи босқичи 13 февраль куни Ангрен шаҳридаги «Lion Motors» МЧЖ дилерлик марказида бўлиб ўтди.Ўйиннинг биринчи қисми маиший техникаларнинг ғолибларини саралаб олишга бағишланган бўлиб, бунда омадлиларни учтадан Artel русумидаги телевизорлар, икки камерали совутгичлар ва замонавий кир ювиш машиналари кутаётган эди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида лототрон иштирокчилар орасидан Chevrolet Tracker автомобили соҳибини тасодифий томошабин ёрдамида аниқлаб берди. Ютуқ эгаси сифатида Самарқанд вилояти Ургут туманида истиқомат қилувчи Аҳроров Абдукарим ғолиб бўлди. Ғолибга расмий мукофотлаш тадбирида ютуқли автомобилнинг калити топширилди.

«Мен ниҳоятда баҳтиёрман, қувончимни сўз билан ифода этиш мен учун мушкул. Дастлаб мен омадга ишонмагандим, бироқ автосалон ходимлари мени купонни тўлдириш ва лототронга ташлашга кўндиришди. Мен Damas автомобилини харид қилгандим, аммо эвазига менга Tracker ҳам насиб қилишини ўйлаб ҳам кўрмагандим. Бағоятда баxтиёрман», - дейди ютуқ соҳиби.

Уч ой давомида Lion Motors автосалонидан автомобиль харид қилган ва шартномага мувофиқ тўловнинг 85% ни амалга оширган ҳар бир харидор акцияда иштирок эта олиши мумкин эди. Бунинг учун шартнома имзолангандан сўнг махсус купонни тўлдириб, барабанга ташлаш лозим эди. Ҳар ойда ўтказилган акцияда ғолиб бўлган харидорлар олий ютуқ – Chevrolet Tracker автомобилини ютиб олиш ҳуқуқини ҳам сақлаб қолган эдилар.

Шунингдек, Lion Motors автосалони автомобиль харид қилишдаги аввалги шартларга мувофиқ янги, улкан акция ҳақида ҳам эълон қилди.

Энди 2019 йилнинг якунига қадар харидорларда тўртта Spark автомобилларини, маиший техникалар ва супер-ютуқ бўлган Malibu автомобилини ютиб олиш имконияти мавжуд. Ютуқли ўйин 2019 йилнинг 1 апрелидан бошланиб, 2020 йилнинг 1 январига қадар давом этади. Ҳар икки ойда тасодифий равишда лототрондан ғолиблар исми шарифи қайд этилган купонлар танлаб олинади.

Ғолибни танлаб олиш жараёни @lionmotors’нинг Instagram’даги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри транслация қилинади.

Акцияга 14 февралдан старт берилди ва бу акция хоҳ енгил автомобиль, хоҳ юк ташиш автомобили («КамАз» маркаси)ни харид қилишда ҳам амал қилади.

Биринчи ютуқли ўйин 2019 йилнинг 1 май куни бўлиб ўтади.

Шунингдек, автомобиль харид қилиш учун шартнома тузиш ва акция иштирокчисига айланиш учун бевосита http://www.lionmotors.uz - расмий сайти орқали ҳам амалга оширишингиз мумкин.

Расмий сайт орқали харид амалга оширилганда, акцияда иштирок этиш учун ариза шартномадаги маблағнинг 85% мижоз томонидан тўланганидан сўнг,автосалон ходими томонидан тўлдирилади ва мижоз автомат равишда ютуқли ўйин иштирокчисига айланади.

Автосалон манзили: Ангрен шаҳар, Оҳангарон кўчаси, 27а уй. Акцияга алоқадор ҳар қандай маълумотни қуйидаги рақамлар орқали олишингиз мумкин: +998 97 429-57-57, +998 71 202-57-57, +998 71 203-57-57, +998 99 403-57-57, +998 99 408-57-57, +998 99 443-57-57, +998 99 798-57-57.

Шунингдек, «LION MOTORS» автосалони билан автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларни мижозларни қўллаб-қувватлаш ҳудудий марказлари орқали ҳам расмийлаштиришингиз мумкин.

Мижозларга қулай бўлиши учун бу каби марказларимиз қуйидаги ҳудудларда фаолият юритади:

1. Хоразм вилояти, Урганч ш., ал-Хоразмий кўчаси, 72-уй.

Мўлжал: «Файз» меҳмонхонаси

Телефонлар: 99 503 5757 / 99 508 5757

2. Қорақалпоғистон, Нукус шаҳри, Абдамбетов К. кўчаси

Мўлжал: «Саранша» ресторани

Телефонлар: 99 803 57 57/99 953 57 57

3. Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Самарқанд кўчаси, 84-уй

Мўлжал: «Самарқанд дарвоза»

Телефонлар: 93 966 57 57/94 543 57 57

4. Қашқадарё вилояти: Қарши шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 21-Б уй.

Мўлжал: Шаҳар ҳокимияти

Телефонлар: 99 666 57 57/99 335 57 57

5. Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Мирпўстин кўчаси, 20-уй.

Мўлжал: ШаҳарГАЗ, Шаҳар Суди

Телефонлар: 95 203 57 57/99 436 57 57

6. Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 78 уй.

Мўлжал: шаҳар ИИБ

Телефонлар: 95 410 57 57/99 771 57 57

7. Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Тадбиркорлар кўчаси, 243.

Телефонлар: 99 919 57 57 / 95 485 57 57

8. Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 2

Телефонлар: 90 181 57 57 / 99 705 57 57

9. Тўрткўл тумани, Қорақалпоғистон Республикаси, Семашко кўчаси, 2а.

Мўлжал: Раимбой ресторани.

Телефонлар: 99 458 5757 / 99 459 5757

10. Гулистон, Халқлар дўстлиги кўчаси, Намуна маҳалласи, 1-уй.

Мўлжал: «Наврўз» ресторани

Телефон: +97 568 57 57

Lion Motors автосалонининг расмий Telegram-канали орқали янгиликларни кузатиб боринг: @LionMotors.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар ...
Дунё
Сайфулло Соипов 2017 йил Нью-Йоркда юз берган терактда айбдор деб топилди. У ўлимга ҳукм қилиниши мумкин