Кредит мақсади: пахта хом ашёсини етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналарида томчилатиб суғориш ишларини ташкил этиш.
Кредит миқдори: Мижоз томонидан тақдим этилган бизнес режа ва товар моддий бойликларнинг олди-сотди шартномаси суммаси миқдорида (1 гектар ер майдони учун 15-20 млн сўм атрофида).
Кредит муддати: 3 йилгача, 6 ойлик имтиёзли давр билан (мижоз томонидан тақдим қилинган бизнес режага асосан кредитни тўлиқ қоплаш давридан келиб чиқиб 3 йилдан ортиқ муддатга ҳам бериш мумкин).
Субсидиялар: экиладиган майдоннинг ҳар 1 гектарига 8 миллион сўм.
Компенсация: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат Жамғармаси томонидан мижозларга ажратилган кредитларга ҳисобланган фоизлар бўйича 1 гектарига 20 миллион сўмдан ошмайдиган қисмининг 10 фоизли миқдори тўлаб берилади.
Имтиёзлар: пахта хом ашёсининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари, томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун зарур бўлган бутловчи қисмларини импорт қилувчилар 2021 йилнинг 1 январига қадарбожхона божини тўлашдан озод этилади.
«Агробанк» АТБ матбуот хизмати
Батафсил маълумот билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)