Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Эл-юрт умиди» жамғармаси Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 4 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармасининг дастурлари бўйича кадрларни ўқитишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижросига мувофиқ навбатдаги стипендиялар танловини эълон қилди.
Танлов қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:
- «Фан ва илмий-тадқиқотлар»
- «Соғлиқни сақлаш»
- «Давлат бошқаруви»
- «Иқтисодиётнинг истиқболли тармоқлари»
Ҳужжатларни жорий йилнинг 20 февралидан 20 мартгача юбориш мумкин.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендия танловлари тартиби, қоидалари ва саралаш танлови ўтказиш жараёнлари тўғрисида маълумотлар мунтазам равишда жамғарманинг www.eyuf.uz сайти орқали бериб борилади.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)