Бразилиянинг Боа Виста чегара шаҳрида 200 тонна озиқ-овқат ва дори-дармонлар Венесуэлага жўнатишга тайёр турибди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Бироқ, президент Мадуро томонидан чегара ёпиб қўйилгани сабабли гуманитар ёрдам юбориш ҳозирча қолдирилган. Аммо Бразилия ҳукумати уни юбориш фикридан қайтмаган.
Боа Виста шаҳри жойлашган Рорайма штати губернатори Антониу Денариум Венесуэладан Бразилияга фақат битта юк машинаси келганлиги сабабли Венесуэлага гуманитар ёрдам юбориш ишлари қолдирилганини маълум қилди.
Унинг айтишича, юзага келган вазиятда юкларни юбориш мақбул эмас. Шунинг учун қўшни республикадан 20 та машина келишини кутиб туришга қарор қилинган.
Изоҳ (0)