• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12937.93
    • RUB161.1
    • EUR14665.14
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қамашидаги корхона ишчилари раҳбарини адолатсизликда, таниш-билишчиликни авжига чиқарганликда айбламоқда

    «Дарё» таҳририятига йўлланган галдаги мурожаатда «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси таркибидаги «Қамаши дон қабул қилиш» МЧЖ корхонаси ходимлари, корхонанинг айни пайтдаги раҳбари Эркин Эргашев ишчи-ходимларни сабабсиз ишдан бўшатаётгани хусусида ёзади. Мурожаатчиларнинг билдиришича, корхона бош офиси ҳам яккабоғлик раҳбар ташаббуси билан Қамашидан Яккабоғ туманига кўчирилгач, ҳар йили туман бюджетига тушаётган 5 миллиард сўмга яқин маблағ ҳам Яккабоғ туман бюджетига ўтиб кетаётган эмиш...

    Фото: «Дарё»

    Корхона ишчилари билан суҳбатлашиш мақсадида «Қамаши дон қабул қилиш» МЧЖ корхонасида бўлдик.

    35 йиллик меҳнат «пуф сассиқ»қа чиқяпти...

    Ўзини иш бошқарувчи Шавкат Хушвақтов дея таништирган суҳбатдош ушбу даргоҳда 28 йилдан бери ишлаб келаётганлигини, айни пайтдаги раҳбар Эркин Эргашев эса 28 йиллик меҳнатини йўққа чиқараётганини иддао қилмоқда.

    Шавкат Хушвақтов ва Отабек Бўтаев.

    Шавкат Хушвақтов ва Отабек Бўтаев.
    Фото: «Дарё»

    «28 йиллик умрим шу ерда ўтди, — дейди Шавкат Хушвақтов. – Шу ишим билан оила боқдим. Фарзанд улғайтирдим. Уларни ўқитяпман. Энди-чи? Энди 28 йиллик меҳнатимни бир кунда йўққа чиқаришмоқчи. Раҳбаримизга оила боқувчиси эканлигимизни тушунтиряпмиз. 8 нафар ишчи ходим бўлсак, 4 кишидан алмашиб, ўз ҳисобимиздан таътил олайлик. Кейин яна қайтиб, ишимизни давом эттираверамиз деган таклифни ҳам билдирдик. Аммо фойдаси бўлмаяпти. Энг ёмони 35 йиллаб шу даргоҳда ишлаган, эрта-индин пенсияга чиқаман деб юрган кишилар ҳам «пуф сассиқ»қа чиқяпти».

    «1985 йилдан бери шу корхонада ишлайман, — дейди Баҳриддин Ғойипов. – Насиб этса 2–3 йилда пенсияга чиқишим керак эди. Менга ҳам огоҳлантириш хати беришди. Март ойининг бошига қадар бошқа иш топишга ҳаракат қилишим лозимлигини айтишмоқда. Яккабоғлик раҳбаримиз бизни ишдан бўшатиб, Яккабоғ туманидан ишчи олиб келиб ишлатар экан. Агар ҳозир ишдан бўшатишса, шунча йиллик меҳнатим нима бўлади?»

    «Агар сизларни бўшатмасам, менинг ўзимни бўшатишади...»

    Корхона ишчиларининг шикоят қилишича, Эркин Эргашев 2017 йил декабрь ойида ишга келган бўлса, эртаси куниёқ 17 нафар ишчи ходимни ишдан бўшатган.

    Фото: «Дарё»

    «Раҳбаримиз ишга келган кунидан бошлаб, ишчиларни бўшатишга ҳаракат қилиб келади», — дейди ишчилар. Суҳбатдошларнинг айтишича, корхона раҳбари доимий ишчиларни ишдан бўшатиб, мавсумий ишчи сифатида ишга жалб қилишни мақсад қилган.

    «Агар доимий иш ўрнимиздан ажралиб, мавсумий ишчи сифатида ишга жалб қилинадиган бўлсак, эртага бизни биров сўрамайди», — дейди ишчилар. Корхона ишчиси Отабек Бўтаевнинг маълум қилишича, яқинда раҳбар иштирокида ўтказилган йиғилишда корхона раҳбари Эркин Эргашев 15 нафар ишчи ходим — 7 нафар механик ва 8 нафар ишчи ишдан бўшатилиши лозимлигини таъкидлаган. «Агар сизларни бўшатмасам, менинг ўзимни бўшатишади деди», — дейди Отабек Бўтаев ва Алишер Қўзиевлар.

    Ишчи-ходимлардан яна бири Шавкат Рўзиев ҳам 35 йилдан бери ушбу даргоҳда меҳнат қилиб келаётганини, энди эса қисқартириш сабаб ишдан бўшатилаётганини айтмоқда.

    «Ходимларни бўшатиб кўчага ҳайдаётганимиз йўқ, — дейди «Қамаши дон қабул қилиш» МЧЖ корхонаси раҳбари Эркин Эргашев. — Раҳбар сифатида иш бошлаган пайтим корхонада ортиқча иш ўринлари жуда кўп эди. Шу боисдан ҳам компания раҳбариятидан ортиқча иш ўрнини сақлаб турмаслик тўғрисида кўрсатма беришди. Шундан келиб чиққан ҳолда 17 нафар ишчи ходимни бўшатдик. Аммо корхонанинг Яккабоғ туманидаги бош офисида 10 та янги иш ўрни бор. Биз ўша ишдан бўшатилаётган ходимларга мана шу янги иш ўринларимизни таклиф қилаяпмиз».

    Эркин Эргашев.

    Эркин Эргашев.
    Фото: «Дарё»

    Корхона раҳбарининг маълум қилишича, айни пайтда «Қамаши дон қабул қилиш» МЧЖ корхонасида 165 нафар ходим фаолият юритади. Шундан 43 нафар ишчи-ходим Қамаши туманидаги эски бош офис, ҳозирда «Қамаши дон қабул қилиш» масканида фаолият юритса, қолган ишчи-ходимлар айни пайтдаги бош офис — Яккабоғда фаолият олиб боради. Аммо ном ўша-ўша «Қамаши дон қабул қилиш» МЧЖ.

    Ишчилар бўшатилди, қоровуллар кўпайтирилди

    Эркин Эргашевга кўра, корхона бош офисининг юридик манзили Яккабоғ туманига кўчганлиги боис, айни кунда Қамаши туманиги офис корхонанинг филиали сифатида иш олиб бормоқда. «Филиалда иш ҳажми камайганлиги боис ҳам ортиқча иш ўринларини камайтириб, мавсумий ишчилар жалб қилишни мақсад қилганмиз, — дейди корхона раҳбари. – Аммо мавсумий ишчи ҳам ўша ишчиларимизнинг ўзи бўлади. Бошқа жойдан ишчи олиб келиш ниятимиз йўқ».

    Фото: «Дарё»

    Ташкилот мутасаддиси мавсум ўтгач, корхонада иш кетмаётган пайтда 3–4 ойлаб 15 нафар ишчи-ходимга ойлик тўлаш корхона учун зарар эканлигини таъкидламоқда. Суҳбат давомида аниқланишича, ишчи-ходимларнинг айни кундаги маоши бир миллион сўмга етади.

    Корхона ишчилари ишдаги қисқариш фақатгина ишчи-ходимлар учун қўлланилаётгани адолатсизлик эканлигини билдиришмоқда. Қоровул Лазиз Муртазоев корхона раҳбари ишчи-ходимларни қисқартиришга ҳаракат қилиб, қоровул ходимларни кўпайтиришга ҳаракат қилаётганида мантиқ кўрмаётганини айтмоқда.

    «Илгари 3 нафар қоровул эдик, — дейди корхона қоровули Лазиз Муртазоев. — Ишчи-ходимларни қисқартириб, қоровулларни кўпайтиришяпти. Раҳбаримиз таниш-билишларидан иборат 4 нафар мавсумий қоровул ишчини олиб келиб, асосий кириш-чиқиш эшигига уларни қўйди. Бизни эса «ичкаридаги техникаларни қўриқланг», деб ичкарига киритиб қўйишди. Ичкарида бекор юрамиз. Ҳайронман нега бундай мантиқсизлик қилишаётганидан».

    «Корхона раҳбари ўз танишларини ишга жойлаштиряпти»

    Корхона ишчиларининг қўшимча қилишича, илгари мавсум пайтида корхонада 30–35 нафар киши меҳнат қилган. «Барча ходимлар икки «смена»га бўлиниб, ғаллани қабул қилардик, — дейди Шавкат Хушвақтов. — Ўтган йилги мавсумда эса 14 киши ўша пайтда 35 нафар ишчи ходим бажарадиган ишни бажардик. Ҳамма ўзидан ўтганини ўзи билади. Ўша пайтда раисга кириб айтдик, «қўшимча ишчи кучи керак» деб, аммо «ўзинглар эплайсизлар», дея ишчи олмади».

    Шавкат Хушвақтовнинг иддаосига кўра, корхона раҳбарининг қариндошлари дея тахмин қилинаётган Азизбек Ражабов ҳамда Нурбек Ибрагимовлар барча ходимлар кўз ўнгида корхонадан бўшатилган ишчи ходимлар сифатида кетиб, Яккабоғда доимий иш билан таъминланган.

    7 нафар механик ва 8 нафар ишчи-ходимларнинг маълум қилишича, корхонадаги техникаларнинг энг янгиси 1985 йилда ишлаб чиқарилган техникалар бўлиб, бугунги кун талабига жавоб бермайди. «Шу сабабдан ҳам барча ишни қўлда бажаришга мажбур бўламиз», — дейди ишчилар.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Энг ёмони техника билан ишлашда хавфсизлик қоидаларига амал қилишга ҳаракат қиламиз десак ҳам бунинг сира имкони йўқ, — дейди корхона ишчиси Алишер Қўзиев. – Боиси, махсус кийим беришмайди. Сўрасак, ҳар хил баҳоналарни айтишади. Одатда ҳар олти ойда махсус кийим олишимиз керак. Лекин афсуски, бизга умуман кийим беришмайди. Худо кўрсатмасину, ўзимизнинг хавфсизлик қоидаларига жавоб бермайдиган кийимларимиз билан ишлаётган пайтимиз кийимимиз эски техникага илиниб қолса, кимдир ёрдамга келгунча бўларимиз бўлади-ку».

    Алишер Қўзиев.

    Алишер Қўзиев.
    Фото: «Дарё»

    Корхона раҳбари «Дарё» мухбирининг охирги маротаба келтирилган янги техникалар қайси йили олиб келинганлиги тўғрисидаги саволига янги раҳбар бўлганлиги сабаб ҳам охирги маротаба келтирилган техникалар қайси йили олиб келинганлигини аниқ айтолмаслигини билдирди. Аммо ишчиларнинг махсус кийим берилмаётганлиги хусусидаги иддаоларини рад этди. Ҳар олти ой, бир йилда ишчиларга махсус кийим берилишини билдирди. Ишчиларнинг махсус кийим олганлигини исботловчи бирор бир ҳужжат тақдим этишларини сўраганимизда, «берамиз» дейишди. Аммо белгиланган фурсат ўтса-да, бундай ҳужжат тақдим қилишмади.

    Корхона бош офиси нега Яккабоғга кўчирилди?

    Корхона механиги Баҳриддин Ғойиповнинг шикоят қилишича раҳбар, ходимнинг 15 йил муддатга иш ҳақи ҳисобидан уй олиш учун олган кредитининг қолган 23 миллион сўмини тез фурсатда — март ойига қадар тўлаши лозимлигини талаб қилаётган экан. Йўқса, ишдан бўшатишини билдирган.

    Корхона ҳудуди.

    Корхона ҳудуди.
    Фото: «Дарё»

    «23 миллионни бирдан тўлаб беринг» деган талабни қўймаганмиз, — дейди раҳбар Эркин Эргашев. — Аммо ойлик иш ҳақидан имкон қадар тезроқ тўлашлари лозимлигини билдирганмиз. Фақатгина Баҳриддин ака эмас, 17 нафар ходим билан ўша пайтда нотўғри шартнома тузилиб, уй олиши учун кредит бериб юборилган. Шунинг эвазига катта қарздорлик сақланиб қолган».

    Корхона раҳбарининг айтишича, корхона бош офисининг Яккабоғ туманига кўчирилишининг боиси, корхонанинг буғдойни қайта ишловчи тегирмони Яккабоғ туманида жойлашган.

    «Ишлаб чиқариш Яккабоғ туманида бўлганлиги сабаб ҳам ишларни назорат қилиш мақсадида 2018 йил июль ойида бош офис манзилини ўзгартирдик, — дейди корхона раҳбари Эркин Эргашев. – Бундан бир неча йил илгари Қамаши туманида ҳам тегирмон қурилиши бошлаб юборилган, аммо ҳужжатлари жойида бўлмаганлиги сабаб ҳам иш тўхтаб қолган. Бугунги кунда қурилиш ишини давом эттириш учун катта маблағ керак. Ўша маблағни Яккабоғ туманидаги ишлаб чиқаришимизга сарфласак, катта даромадга эга бўламиз».

    Фото: «Дарё»

    Эркин Эргашевнинг маълум қилишича, айни кунга келибгина корхона ўз харажатини ўзи қоплаяпти. Эндигина қарздорликлар ёпилган.

    «Корхона ўз маблағини ўзи топади ва ўзи харж қилади, — дейди раҳбар. — Шунинг учун бир сўм пулни ҳам тежашга ҳаракат қиламиз».

    Қолаверса ишчи-ходимлар корхонанинг ўз фермаси бўлса-да, корхона ходимларга сут ва қатиқ маҳсулотлари умуман берилмаётганидан шикоят қилишмоқда. Корхона раҳбари ишчиларнинг ушбу фикрларини ҳам рад этиб, корхона фермасида 55 бош қора мол мавжудлигини, ишчи-ходимларга ўз вақтида сут ва қатиқ маҳсулотлари берилаётганини, шунингдек ҳар байрамларда бепул гўшт ҳам берилишини маълум қилди.

    «Мавсум пайтида фермерлар ғалласидан уриб қолишади...»

    «Насаф омад» фермер хўжалиги раҳбари Бахтиёр Норқобиловнинг айтишича, «Қамаши дон қабул қилиш» масканида ўтган йилги ғалла мавсумида Тоштемир исмли тарозибон фермер ғалласини ўлчаб олишда, тарозидан уриб қолган.

    Бахтиёр Норқобилов.

    Бахтиёр Норқобилов.
    Фото: «Дарё»

    «Тахминимча 4 тонна ғалламни тарозидан уриб қолишди, — дейди фермер Бахтиёр Норқобилов. – Кейин тарозига ўлчаб кўрилган ғалламни олиб келиб, бу ердаги тарозига тортганимизда 400 килограмм кам чиқди. Кейин буларнинг сири фош бўлгач, менга 2 тонна ғалла қўшиб беришди. Ўғрилик қилмаса, нега менга 2 тонна ғалла қўшиб беришади? Фақат мендан эмас, ҳар бир фермернинг ғалласидан уриб қолишади».

    «Ўтган йили март ойида 67 тонна ғаллани олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилишди. Рухсатнома бўлмаганлиги боис, дарвозадан чиқаришга қаршилик кўрсатдим, — дейди корхона қоровули Лазиз Муртазоев. – Шунда Зафар исмли омбор мудири келиб, «мен юкка бошим билан жавоб бераман» деб ғаллани олиб чиқиб кетишди. Кейин билсак, олиб чиқиб кетилган 67 тонна ғалланинг 11 тоннасини арпа деб ҳужжат қилишибди. Ғаллага нисбатан арпа арзон туради-да. Менимча, бу ерда ўғрилик борга ўхшайди».

    Мурожаатчилар шунингдек, 3 ой давом этадиган уруғларни дорилаш пайтидаги ишларда ҳам иш шароитлари яратилмаганидан шикоят қилмоқда.

    «Уруғлаш пайтида ниқоб ёки кўзойнак деган нарсалар берилмай қўйди, — дейди Алишер Қўзиев. – Илгари берилар эди. Янги раҳбар келгач, йўқ бўлди шу нарсалар. Ҳақ-ҳуқуқимизни талаб қилсак, эшикни кўрсатишади «катта кўча» деб. Агар ишдан бўшатилсак, нима қиламиз? Россияга ёки Қозоғистонга кетамизми? Уёққа бориш учун ҳам билетга пул керак, аслида».

    2010 йилдан бери ушбу корхонада ишлаб келаётган Сайфиддин Бахтиёровнинг маълум қилишича, ишчилар ойига 31 кун ишлашар экан. «Мавсум пайтида шанба ва якшанба деган гапларни билмаймиз, — дейди Сайфиддин Бахтиёров. – Одатда илгари якшанба куни ишласак, табелга ёзилар эди. Энди ёзилмай ҳам қўйди. Бу дегани биз якшанба куни текин ишлаб бераяпмиз дегани».

    Фото: «Дарё»

    Ишчилар билан суҳбатлашиб, ортга қайтар чоғи ўзини Азизбек Жовлиев дея таништирган ишчи-ходим ийманибгина сўз бошлар экан, ота-онасидан эрта ажралганини, айни кунда укасининг оиласи билан яшаётганини айтиб ўтди. «Агар ишдан бўшатишса, тирикчилигимиз нима бўлади», — дея умид кўзлари билан боққан ишчи ходимнинг саволига жавобан кўнглимиздан шундай гап ўтди: Корхона раҳбарияти кўра била 17 нафар ишчисини кўчага қувмас...

    22.02.2019, 15:40   Изоҳ (0)   35239
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик дарвозага ўзини осди

    22.02.2019, 15:30

    Тошкент шаҳар Биоинспекцияси дарахтлар кесилиши юзасидан қаерга мурожаат қилиш кераклигини айтди

    22.02.2019, 15:18

    Марказий банк 27 февралдаги аукцион савдоларида давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида маълумот берди

    22.02.2019, 15:07

    Тошкентда ўзини электромонтажчи деб таништириб, одамлардан пул йиғувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    22.02.2019, 14:34

    Мактаб битирувчилари иқтидорига қараб олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланади

    22.02.2019, 14:12

    Ўзбекистонлик хаттот Қуръони Каримни илк бор Самарқанд қоғозида ёзмоқда

    22.02.2019, 14:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз



    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дензел Вашингтон Канн кинофестивалида фотограф билан жанжаллашди

    Лайфстайл | 22 май, 23:40

    Буюк британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга келади

    Ўзбекистон | 22 май, 23:30

    Таиланд суди собиқ бош вазирга 305 млн доллар тўлаш мажбуриятини юклади

    Дунё | 22 май, 23:20

    Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан биргаликда қўшма бизнес форумида иштирок этди (фото)

    Ўзбекистон | 22 май, 23:12

    Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкинлиги айтилди

    Ўзбекистон | 22 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 22 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 22 май, 23:00

    Фарғонада метан заправка 4,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

    Ўзбекистон | 22 май, 22:50

    Тадқиқот: озиқ-овқатдаги пластик микрозарралар руҳий касалликларни қўзғатади

    Лайфстайл | 22 май, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.