Жалолобод вилоятининг Атана қишлоғида чегара ҳудудини ноқонуний кесиб ўтишга уринган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Knews хабар берди.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистонлик эркак Қирғизистонга ўтмоқчи бўлган. Унда шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаган. Текширувлар натижасида эса ёнида 10 грамм наша борлиги аниқланган.
Тегишли ҳужжатлар тузилганидан кейин қўлга олинган фуқаро Қирғизистон республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Жалолобод тумани бўлимига топширилган.
Изоҳ (0)