Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германиянинг Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтган сайёҳлик кўргазмасида машҳур Volkswagen Т2 фургонининг Lego бўлакчаларидан ясалган тўлиқ ўлчамли нусхаси тақдим этилди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Фургон нусхасини махсус сертификатга эга Lego моделисти Рене Хоффмайстер ва унинг шериги Паскаль Ленхард йиғган. Моделнинг оғирлиги 700 килограмм. Уни қуришга олти ҳафта вақт кетган. Автомобилнинг салони, жумладан унинг радиоси ва идиш-товоқлари ҳам Lego’дан ясалган. Ғилдирак эса ҳақиқий.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Фургоннинг томи кўтарилади ҳамда эшиги суриб очилади. Ранглардаги мутаносиблик 1960 йиллардаги урфга хос.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Автомобилнинг узунлиги беш метрни, кенглиги 1,9 метрни ҳамда баландлиги роппа-роса икки метрни ташкил этади. Нусхани яратиш учун усталарга 400 минг Lego бўлакчаси керак бўлган. Шундан 20 минг бўлакча ойнани ясаш учун кетган.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Хоффмайстер ва Ленхард ушбу фургон билан Lego Master Builders жамоасидан ўзиб кетган. Жамоа 2018 йил январь ойида 335 минг конструктор бўлакчасидан Chevrolet Silverado нусхасини яратган эди. Лекин фургон усталарига Lego Power Function моторига эга Bugatti Chiron спорт машинасини ясаган расмий Lego жамоасининг рекордини янгилаш насиб этмаган.  Компания ҳатто Bugatti нусхасини тўққиз метрли тўғри йўлда 20 километр/соатгача тезлаштиришга муваффақ бўлган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
The Best совринига даъвогар дарвозабонлар якуний учлиги маълум бўлди
Дунё
Гранатомёт зарбидан омон қолган Грузия президенти Шеварднадзе, коммунистларга қарши ов бошлаган Маккарти ва ҳалокатга учраган “Ту-104”. Кун хронологиясида 9 феврал...
Маҳаллий
Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда яна икки кишининг ҳаётини сақлаб қолди