Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Хонқа тумани ҳудудида давлат рўйхатидан ўтмасдан, ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш ва уларни белгиланган тартибда солиққа жалб қилиш юзасидан назорат тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Солиқ қўмитаси ахборот хизмати

Фото: Солиқ қўмитаси ахборот хизмати

«Олажа» қишлоғи «Ойдин Ҳаёт» маҳалласидаги яширин цехда 17 тоннадан ортиқ нефть маҳсулотлари сақланаётгани аниқланди.

Ушбу махфий цех холислар иштирокида кўздан кечирилганида, «Янги турмуш» маҳалласида яшовчи Ҳ.Б. бу ерда битум маҳсулотини ишлаб чиқараётгани, бироқ цехга тегишли ҳеч қандай ҳужжатлар йўқлигини маълум қилди. Пировардида, қонуний тартибда далолатнома тузилиб, холислар иштирокида яширин цехда мавжуд бўлган 16 турдаги, жами умумий қиймати 35 миллион 893 минг сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида вақтинча олиб қўйилди.

Давлатнинг энг муҳим ресурсларига зарар етказиш орқали даромад топишга уриниш тадбиркорликка кирмайди. Қолаверса, ноқонуний цех ташкил этиб, бойлик орттиришга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.

Ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хонқа тумани бўлимига юборилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди