Истанбул шаҳрида яқин ҳафталарда Туркиянинг энг йирик масжиди бўлиши кутилаётган «Чамлижа» жоме масжиди фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда «Azon.uz» хабар берди.
Масжид қурилиши олти йил аввал бошланган бўлиб, унда ҳар бирининг баландлиги 107,1 метр бўлган тўртта ва 90 метрлик иккита минора мавжуд.
Масжидда бир пайтнинг ўзида олтмиш минг киши намоз ўқиши мумкин бўлади.
Масжидда музей, санъат галереяси, кутубхона (жумладан, болалар кутубхонаси), анжуманлар зали, санъат устахонаси ва автомобиллар тўхташ жойи ҳам бўлади.
Изоҳ (0)