Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин 27—28 февраль кунлари АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашганидан сўнг Хитойга ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Қайд этилишича, Ким Чен Ин ўтган йили Сингапурда Трамп билан учрашганидан сўнг Си Цзиньпинни музокаралар натижаси ҳақида хабардор қилиш учун Хитойга борган. Сингапурга боришдан бир ой олдин ҳам Ким Чен Ин Хитойда бўлган. Бу йил ҳам шундай бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
«Айни дамда Ким Чен Иннинг Хитойга баҳорда ташриф буюриши эҳтимоли юқори», — дейилади хабарда.
Ким Чен Ин жорий йил давомида Си Цзиньпин билан тўрт марта учрашган. Биринчи учрашув 2018 йил 12 июль куни Сингапурда бўлиб ўтган.
Изоҳ (0)