Бир неча йил давомида саратон билан курашган самарқандлик футболчи Сирожиддин Сайфиев вафот этди. Бу ҳақда «Championat.asia» хабар берди.

Фото: «Championat.asia»

Маълумот учун, Сайфиев Самарқанднинг «Динамо» клуби сафида 2014 йилда оғир жароҳат олиб, фаолиятини якунлаган эди.

Шундан сўнг бир неча йил давомида саратон билан курашди. 2017 йил апрель ойида «Championat.asia» сайти #TаслимбўлмаСирож хайрия акциясини ўтказганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!