Улан-Баторда KFC ресторанида овқатланган 247 киши заҳарланган, дея хабар беради «РБК».
Бунинг оқибатида 42 киши касалхонага ётқизилган.
Жабрланганларда диарея, иситма ва қусиш қайд этилган.Кафе маҳаллий «Таван Богд» компаниясининг эгасига тегишли.
Ҳукумат маълумотларига кўра, мажмуада бир қатор жиддий қонунбузарликлар аниқлаган.
Ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишмаганлиги аниқланган.
Текширувлар давомида ичимлик сувида бактерия ва газли сувда ичак таёқчалари топилган.
«Таван Богд» ҳозирда ресторанни ёпиб қўйган.
Компания ходимларни қайта тайёрлаш бўйича иш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)