Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

20 февраль куни исми ошкор этилмаган ирландиялик фуқаро EuroMillions лотереясида республика тарихида йирик миқдорда — 175 миллион евро ютиб олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Қайд этилишича, бу ҳисоб бўйича ирландияликлар орасида 14-ютуқ, бироқ мамлакатда рекорд даражадаги ютуқ ҳисобланади.

Бундан аввалги йирик миқдордаги ютуқ эгаси Лимерикадан бўлган Долорес Макнамара бўлиб, у 2005 йилда 115 миллион евро ютиб олган.

EuroMillions лотереяси Европада 2004 йилдан бери ўтказилмоқда.

Дастлаб Испания, Франция ва Буюк Британияда ўтказилган бўлиб, кейинчалик Австрия, Бельгия, Ирландия, Люксембург, Португалия, Швейцария ва Лихтенштейн ҳам қўшилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар