ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг онаси Елена полицияга ўғли ва набираси Юлияни бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Скрипалларнинг қариндоши Виктория маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«19 февраль куни полицияга Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлияни бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги ариза юборилди. Ҳужжатлар почта орқали Юлиянинг Москвадаги турар жойи бўйича полиция бўлимига юборилди», — деди Виктория Скрипал.
Виктория Сергей Скрипалнинг онаси билан бирга Ярославлда яшайди. Олдинроқ улар Солсберида заҳарланган яқинлари ҳолидан хабар олиш учун Британияга боришга ҳаракат қилган, бироқ Викторияга виза берилиши рад этилганди.
Изоҳ (0)