• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    XXI асрда ўзбек халқининг янги тимсолини дунёга қандай тақдим этиш мумкин?

    Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жуда муҳимдир. Бироқ ҳақиқий ватанпарварлик шиорларга эмас, касб поғоналарда кўтарилишга интилишларига эмас, балки чуқур билимларга асосланган бўлиши керак, деб ҳисоблайди «Дарё» колумнисти, Жанубий Кореянинг Пусан чет тиллар университети профессори Азамат Акбаров.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    Ривожланиш қачон тўхтайди? Қачонки, ёлғонлар, хўжа-кўрсинлар, «театр» намойишлари ҳаддан ташқари кўпайса. Халқимизни донолардан, китобхонлардан қилиб кўрсатиб бутун бир метро вагонига ёшларни йиғиб қўлига китоб тутқизиб расмга олса. Инвесторлар келмаганига журналистларни айблашса. Энг катта хатоларимиздан бири — мана шу ёлғон сиёсат билан ёшларимизга нотўғри йўлни ўрнак қилиб кўрсатишимиз.

    Давлатнинг ривожланиши, миллатнинг хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлаш билан биздан бошқа ҳеч ким шуғулланмайди. Шунинг учун ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тўғри тарбиялаш жуда муҳимдир.

    Бироқ ҳақиқий ватанпарварлик шиорлар, мансабга интилишга эмас, чуқур билимга асосланган бўлиши керак. Келажак дунёси билимга асосланган олам бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Фақат билимлар иқтисодиётида ҳақиқий ютуқларга эришишган, ўз халқларининг хизматида инновацион ишланмаларни жорий қила олган мамлакатларгина етакчи давлатлар қаторига кира олган.

    Яқин келажакда биз жаҳон ҳамжамиятининг турли қутбларга кескин ажралишини кузатамиз. Илмий ва технологик тараққиёт йўлида бораётган мамлакатлар тез илгарилаб ўзиб кетади. Қолганлар эса қолоқлигича қолиб кетади, ёки, омади келса, илмий ғоялар истеъмолчилари роли билан чекланади.

    Университетлар ва ижодий фикрлайдиган ёшлар

    Ўзбекистонда миллий ва глобал миқёсдаги вазифаларни бажаришга қурби етадиган ижодий фикрлайдиган, яхши маънодаги иштиёқли ёшларнинг истиқболи катта. Барчамиз, жумладан, бутун давлат органларининг олдида бу каби ютуқларга эришиш учун зарур ҳуқуқий шароитларни яратиш вазифаси турибди. Ўзбекистонда ёшларга мўлжалланган сиёсатнинг мазмун-маъноси худди мана шундан иборат бўлади.

    Бу асрда жаҳонга воқеликни ҳисобга олиб фикрлайдиган, меҳнаткаш, прагматик, чидамли, мобил ва, албатта, инновацион ғоялар билан фикрлайдиган, яъни рақобатбардош ўзбек халқининг янги қиёфасини кўрсатишимиз керак.

    Олий ўқув юртларининг янги ўқув дастурлари мана шундай хислатларни ривожланишга йўналтирилган бўлиши керак. Мамлакат сиёсати биринчи навбатда ёшларга қаратилган бўлиши лозим, чунки уларга жамиятга глобал тамаддуннинг илғор ютуқларини олиб келиши, даставвал прагматизм ва меҳнатсеварлик каби янги қадриятлар йўл-йўриқлари билан тарбиялашни жорий қилиш ишлари юкланади. Шу билан бирга, маънавий меросга садоқатли бўлиб, ўтмишдаги сабоқларни ёдда сақлаш лозим.

    Замонавий ёшлар сиёсатини қандай шакллантириш керак?

    Президент ташаббуси билан бошланган янги кенг кўламли лойиҳалар ёшлар сиёсатида тизимли ўзгаришлар ўтказилишини назарда тутади. Бу ерда таълим сифатини ва таълим олиш имконияти ҳаммабоп бўлиши, уй-жой ва иш билан таъминлаш, ёшлар тадбиркорлигини рағбатлантириш, соғлиқни сақлаш ва ёш авлод учун самарали ишлайдиган ижтимоий поғоналарни ишга тушириш ҳақида гап кетмоқда.

    Бугунги кунда бутун дунёда ёшлар орасида ишсизлик масаласи жуда жиддий муаммодир. Сўнгги маълумотларга кўра, сайёрамиздаги ёшлар орасида ишсизлик даражаси тахминан 13 фоизни ташкил этади, бироқ баъзи мамлакатларда бу кўрсаткич 40 фоизгача етади. БМТ маълумотларига кўра, ёшларнинг 20 фоизи ўқимайди ва ишламайди. Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, ёшлар орасида ишсизликни бартараф этиш кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш асосида ётади. Ёшларни тадбиркорлик руҳида тарбиялаш керак. Ёшларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Тадқиқотлар натижаларига кўра, кўп ҳолларда мамлакатимиз ёшлари ишга жойлашиш, иш топиш муаммосига дуч келмоқда.

    Афсуски, ҳозирги кунда тадбиркорлик ўзбек ёшлари учун жуда жозибадор эмас. Аммо бу муаммога бошқа томондан ёндашиш керак. Балки биз тижорат билан шуғулланиш учун етарли шароит яратмаётгандирмиз?

    Мамлакатимизда экологик, спорт, соғлиқни тиклаш ва экстремал туризмни ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжуд бўлгани учун туризм ёшлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш учун истиқболли соҳага айланиши мумкин. Туризм соҳасидаги малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёж ортиб бораётганини ҳисобга олсак-да, Самарқандда халқаро туризм университети фаолият олиб бораётган бўлса-да, Хоразм, Бухоро, Қарши университетларда туризм ва меҳмонхона бизнеси факультетларини очиш керак. Мамлакатнинг интеллектуал салоҳиятини мустаҳкамлаш ва кўнгиллилик ташаббусини ривожлантириш муҳимдир.

    Ёшларнинг парламентда ва маҳаллий вакиллик органларида янада фаол иштирок этишини таъмилаш лозим. Биз фуқаролик позицияси фаол равишда эълон ва ҳимоя қила оладиган янги авлод вакилларини қўллаб-қувватлашимиз керак. Бундан ташқари, ёшлар ўз ақлий, илмий, жисмоний, салоҳиятларини амалга ошириши ва ўзини ривожлантириши учун ҳақиқий имкониятлар яратиш зарур.

    Болалар ва ўсмирларнинг ҳуқуқий ва ахлоқий тарбияси

    Мактабларда содир бўлаётган зўравонлик ҳолатларининг сабаби барча давлат органлари фаолиятидаги бепарволикдир. Биз бу муаммога кўз юмиб кетмаслигимиз керак. Мактабларимиздаги қўрқув муҳитини бартараф этиш учун унинг сабабларини таҳлил қилиш ва тизимли чораларни кўриш зарур. Бу ўқитувчилар, ота-оналар, ёшлар ташкилотлари, барча даражадаги ҳокимликларнинг ва умуман жамиятнинг кундалик ишига айланиши керак.

    Мактабларда халқаро тажрибага асосланган ва айни пайтда халқимизнинг миллий анъаналарини тўлақонли ҳисобга олган ҳолда хулқ-атвор ва кийиниш стандартларини назарда тутиб иш қилиниши керак. Диний эътиқодлари сабабли болаларнинг умумий ва олий таълим олиш имкониятидан маҳрум қилинишига мутлақо йўл қўймаслик керак. Бу масала бўйича соғлом нуқтаи назар ва тутиладиган йўлни топиб ва уни парламент ва ҳукумат биргаликда ишлаб чиқиши лозим.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.

    19.02.2019, 21:02   Изоҳ (0)   14980
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.