Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Дональд Трамп Буюк Британия, Франция, Германия ва АҚШнинг Европадаги бошқа иттифоқдошларини Сурияда асирликка тушган 800 нафардан ортиқ ИШИД жангарисини «қайтариб олиш» ва судга тортишга чақирди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Фото: AP

Фото: AP

Акс ҳолда АҚШ уларни қўйиб юборишга мажбур бўлади.

«АҚШ ИШИД жангарилари Европага суқилиб киришини кузатиб туриш ниятида эмас. Биз жуда кўп иш қиляпмиз ва ҳаддан зиёд катта маблағ сарфлаяпмиз. Бошқалар ҳам қўлидан келганини амалга оширадиган пайт келди», — дея таъкидлаган Трамп Twitter’даги саҳифасида.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар