АҚШ президенти Дональд Трамп ўзини Тинчлик бўйича Нобель мукофотига лойиқ деб топди. Аммо уни ололмаслигини қўшиб қўйди. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.
«Мен ҳеч қачон бу мукофотни олмайман. Майли. Улар мукофотни Обамага (АҚШнинг собиқ президенти) берган. Обама эса нега олганини ҳам билмайди», — дейди Трамп журналистларга.
Оқ Уй раҳбаридан журналистлар Вьетнамда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан музокаралар чоғида қандай келишувларга эришишни кутаётганини сўраган. Трамп ўз хизматларини санаб туриб, КХДР ва унинг раҳбари Ким Чен Ин билан муносабат ўрнатганини, бу билан эса Суриянинг Идлиб шаҳридаги тинч аҳолини ўлимининг олдини олганини айтган.
Трампнинг сўзларига кўра, Япония бош вазири Синдзо Абэ Тинчлик бўйича Нобель мукофотига унинг номзодини кўрсатган.
Дональд Трампни Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатиш ғояси унинг тарафдорлари томонидан 2018 йилнинг баҳорида кенг муҳокама қилинган. 2018 йил май ойида бир гуруҳ Республикачилар Конгресс аъзоларини Трампни Тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатишган. Депутатлар Нобель қўмитасига юборган мактубида Трамп «Шимолий Кореяга зудлик билан босим ўтказишгани, уни ноқонуний ҳарбий дастурини тўхтатишга мажбур қилгани, минтақада тинчлик ўрнатгани» ҳақида ёзган.
Изоҳ (0)