Наманган шаҳридаги «Туркистон» мажмуасида «Veteran» жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси ташкил этилганининг 25 йиллиги ҳамда совет қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилганининг 30 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бугунги кунда бирлашма вилоят бўлимига 1286 киши аъзо ҳисобланади.
Концерт дастури намойиши ва тўкин дастурхон атрофида ўтган тадбирда жангчи-фахрийлар Эргашхўжа Асқаров ва Зокир Мадраҳимовга III даражали «Меҳнат фахрийси« кўкрак нишонлари топширилди. Иштирокчиларга вилоят ҳокимлигининг совғалари тақдим этилди.
— Қандаҳор вилоятида ҳарбий хизматни ўтаганман, —дейди Уйчи туманидан келган фахрий Абдураҳим Обидов. – Икки йиллик хизмат давомида уйчилик ўн икки нафар сафдошимиздан айрилдик. Бизга кўрсатилган эҳтиром ва марҳум қуролдошларимизга қилинган ҳурматдан бошимиз кўкка етди.
Маълумот учун, 1979—1989 йилларда Афғонистонда йигитлик бурчини ўтаган 3698 нафар наманганликнинг 70 нафари жанггоҳларда ҳалок бўлган. Урушдан кейинги йилларда байналминалчи жангчиларнинг сафи яна 275 кишига камайди, уларнинг аксарияти ҳарбий ҳаракатлар асорати туфайли вафот этди.
Изоҳ (0)