Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида 2019 йил 16 февраль куни Қўқон шаҳар Булоқбоши кўчасида яшовчи Ш.А. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 14 февраль куни Учкўприк туманида яшовчилар, С.В. ва Н.С.лар унинг Matiz русумли автомашинасига Қўқон шаҳар Тўққизбулоқ кўчасида йўловчи сифатида ўтириб, Учкўприк тумани Ҳошим дашт қишлоғи ҳудудига етиб келган вақтларида С.В., Н.С.лар уни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, Asus мобил телефони, телефон қувватлаш мосламаси, флешка, ва пулларини олиб воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Кўрилган чоралар натижасида С.В., Н.С.лар ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)