Москвада ўн нафар ўзбекистонлик иштирокида юз бериб, икки кишининг ўлимига олиб келган оммавий муштлашув видеоси эълон қилинди, деб ёзади «РИА Новости».
Кузатув камераларидан олинган видеода Волгоград кўчасидаги жанжал машина юрадиган йўл ёнида содир бўлганини кўриш мумкин. Муштлашувдан кейин оломон ерда ётган киши атрофида тўпланган, кейинроқ полиция ва тез ёрдам машиналари етиб келган.
Эслатиб ўтамиз, муштлашув иштирокчилари сони 10 киши бўлган, уларнинг барчаси ўзбекистонликлардир. Жанжалга иштирокчилардан бири бошқасининг укасини ҳақоратлагани сабабчи бўлган.
https://youtu.be/b1C4OITE7j8
Изоҳ (0)