Тожикистон 2019 йилда алюминий ишлаб чиқариш ҳажмини 1,6 бараварга кўпайтирмоқчи. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
2018 йилда республикада 96 минг тонна ишлаб чиқарилган. Биз алюминий ишлаб чиқариш ҳажмини 149 минг тоннагача етказмоқчимиз.Бу ўтган йилга нисбатан 53,1 минг тоннага кўпдир.
2018 йилда 2017 йилга нисбатан 7,2 минг тонна камроқ ишлаб чиқарилди. асбоб-ускуналар эскирганлиги ва технологик муаммолар сабабли ишлаб чиқариш ҳажми камайганди. 2018 йилда 199 миллион долларлик 95 минг тонна алюминий экспорт қилинди.
Металнинг 80 фоизи Туркияга сотилди.
Неъматулло Ҳикматуллозода, Тожикистон иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири
Изоҳ (0)