Красноярксда маиший газнинг портлаши оқибатида қисман қулаган уй ноқонуний равишда қурилгани аниқланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабарда айтилишича, турар жой бинолари керакли ҳужжатларсиз қурилган ва қонуний рўйхатдан ўтказилмаган. 2016 йилда суд уни бузиб ташлаш ҳақида буйруқ чиқарган.
Красноярскда газ портлаши оқибатида учта хонадон қулаб тушгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.
Эвакуация қилинганлар вақтинча ижтимоий турар жойга жойлаштирилган.
Изоҳ (0)