Яқинда Тошкентда Файяб вилоятидан бўлган 29 ёшли ошпаз Нақибулло Каргар ишлайдиган «Pudding» номли афғон ресторани очилди, деб ёзади Sputnik.
Нақибулло Тошкентга ресторан эгасининг таклифи билан келган бўлиб, икки ойдан бери ишламоқда.
«Ошпаз оиласида дунёга келганман. Энг яхши касб — ота касб, дея шу соҳани танладим. Тошкентга ресторан эгасининг таклифи билан келганман. Мамлакатларимиз ўртасида алоқалар яхши томонга ўзгаришни бошлаши биланоқ, менда ҳам Ўзбекистонда ишлаш имкони пайдо бўлди«, — дейди Нақибулло.
У таомларнинг барчасини афғон рецептураси асосида, қўшни мамлакатдан махсус келтириладиган маҳсулотлар, ноёб ўсимлик ва зираворлар асосида тайёрлайди.
Нақибулло Ўзбекистонда ҳали кўп ишлаш режаси борлигини, мамлакат аҳолиси эса ўзида бошқача меҳр уйғотганини, бу ерда бўлишдан жуда ҳам хурсанд эканини айтган.
Изоҳ (0)