15 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Мюнхен шаҳрида (Германия) хавфсизлик бўйича конференция ишида қатнашаётган Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида минтақадаги вазиятнинг ривожланиши ҳамда Ўзбекистон — Покистон ҳамкорлигининг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги муносабатларда сўнгги икки йилда кузатилаётган фаоллашиш давлатлараро ҳамкорликни кенгайтириш учун, жумладан, Афғонистондаги ҳолатни тинч йўл билан бартараф этишга кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича объектив шарт-шароитларни яратиши таъкидланди.
Учрашувда умумий кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Изоҳ (0)