Жорий йил 15 февралидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудий аэропортларидан Останага учадиган қатновларга кесишув тарифлари жорий этилди.
Бу Тошкент орқали Остонага авиачипталарни янада арзон нархда расмийлаштириш имконини беради.
Мазкур тарифлар Наманган, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Термиз, Урганч ва Нукус аэропортларидан бажариладиган парвозлар учун амал қилади.
Маълумот учун, Тошкент—Остона рейслари ҳафтасига уч марта, душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Изоҳ (0)