11 февраль куни Самарқандлик аёл 7 йил деганда фуқароликни қўлга киритди, дея хабар берди Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, кўп йиллар ички ишлар органларида фаолият олиб борган Хуршида Жалилова 2012 йилнинг 29 июнида Самарқанд вилоят ИИБ томонидан тайинли сабабларсиз фуқароликдан маҳрум қилинган.
Бунинг оқибатида унинг икки ўғли на ишга жойлашган, на оила қура олган.
Аёлга бу масала бўйича Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ёрдам берган.
«Мақсадимга эришишимга менга яқиндан ёрдам бергани учун Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ходимларига миннатдорлигимни изҳор қиламан. Хотин-қизлар қўмитаси менинг мурожаатимни эътибордан четда қолдирмади. Мен бу инсонлардан жуда миннатдорман.
Мурожаат қилганимдан бошлаб фуқаролик олгунимга қадар ҳар бир жараён қўмита назоратида бўлди. Мен Хотин-қизлар қўмитасида фаолият юритадиган ҳар бир жонкуяр ходимга ўз миннатдорлигимни изҳор этиб, уларга аёлларни ҳимоя қилишдай масъулиятли ишларида омад тилайман», — деди Хуршида Жалилова.
Изоҳ (0)