2019 йил 13 февраль куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида «Bahtiyor Factor» МЧЖга қарашли писта қадоқлаш цехида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ҳодиса туфайли жиҳозлар ёниб зарар кўрган. Ёнғинни ўчириш вақтида шу цех ишчиси, Чилонзор туманида яшовчи аёл куйиш жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)