Facebook’даги Самарқанд гуруҳида 3 та мактаб ўқувчисининг тарбиясизлиги акс этган видео тарқалди, деб ёзади UZ24.
Унда икки ўқувчи автобусларни тўхтатиб, унинг зинасига оёғини қўйиб оёқ кийимини артади ва ундан сўнг ҳайдовчига кетаверинг ишорасини қилади. Видеода бу ҳодисани уларнинг шериги бўлган учинчи йигит тасвирга олиб турганини кўриш мумкин.
Бу видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг муҳокамасига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)