Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Жорий йилнинг 13 февраль куни соат 08:30 ларда Андижон вилояти Марҳамат туманидаги «Кончилар» МФЙда яшовчи 61 ёшли Т.Б.нинг ўз хонадони ётоқхонасидан бош қисмида кесилган жароҳати билан жасади топилган. Бу ҳақда «Дарё» манбаси хабар бермоқда.

Кадр: Андижон вилоят телерадиокомпанияси

Кадр: Андижон вилоят телерадиокомпанияси

Андижон вилоят телерадиокомпаниясининг «Тезкор хабарлар» дастурида қотиллик жойидан болта топилгани намойиш этилди. Мазкур қотилликни 61 ёшли Т.Б.нинг бирга яшаган турмуш ўртоғи, Фарғона шаҳар Аҳмад Яссавий кўчасидаги хонадонларнинг бирида рўйхатда турувчи 62 ёшли А.А. содир этганликда гумонланиб, ушбу фуқарони ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар