«ТурСтат» таҳлилий агентлиги МДҲ ва яқин қўшни мамлакатларнинг энг романтик шаҳарлари рейтингини тузиш учун интернет-сўровнома ўтказди, деб ёзади «Новости Узбекистана».
Агентлик маълумотларига кўра, МДҲ мамлакатларига романтик туризм йилига 1 миллиондан ортиқ сайёҳлик сафарларини ташкил этади.
МДҲ романтик шаҳарлари бешлигидан Тбилиси (Грузия), Остона (Қозоғистон), Баку (Озарбайжон), Минск (Беларусь) ва Кишинёв (Молдавия) жой олди.
Шунингдек, МДҲнинг энг романтик шаҳарлари рўйхатига Олма-Ота (Қозоғистон), Бишкек (Қирғизистон) ва Ереван (Арманистон) ҳам киритилган.
Изоҳ (0)