Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финали дастлабки ўйинида «Рома» ўз уйида «Порту»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Римликлар сафидаги иккала голга ҳам 19 ёшли Николо Заниоло муаллифлик қилди. Шу тариқа Заниоло Чемпионлар Лигаси тарихида дублга эришган энг ёш италиялик футболчига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)