12 февраль, сешанба куни футбол бўйича ОЧЛнинг иккинчи саралаш босқичида навбатдаги ўйин бўлиб ўтди.
Олмалиқнинг ОКМК клуби ўз майдонида Душанбенинг «Истиқлол» жамоаси билан баҳсга киришди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаёқ Тожикистон клуби тезкор гол урди. Унга Муҳаммджон Раҳимов муаллифлик қилди (1:0). 25-дақиқада Дилшод Жўраев Жасур Ҳасановнинг узатмасини голга айлантирди ва ҳисобни тенглаштирди (1:1).
2-бўлимнинг 62-дақиқасида Баҳтиёр Қаландаров ўрнига захирадан майдонга тушган Жалил Кимсанов бош билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
Орадан 10 дақиқа ўтиб Санъат Шихов ҳам ўз номига битта гол ёздириб қўйди (2:2). 78-дақиқага келиб Жасур Ҳакимов жамоасини олдинга олиб чиқди (3:2). 82-дақиқада эса Зафар Полвонов жамоасининг 4-голига муаллифлик қилди. Қизиғи, учрашувда олмалиқликларнинг барча голларига узатмаларни Жасур Ҳасанов берди.
Шу тариқа Олмалиқ клуби «Истиқлол»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди ва саралашнинг 3-босқичига чиқди. Энди улар 19 февраль куни Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби билан Чемпионлар Лигаси «А» гуруҳига чиқиш учун кураш олиб боради.
ОЧЛ—2019
Иккинчи саралаш босқичи
12 февраль, сешанба
ОКМК—«Истиқлол» 4:2
Голлар: 0:1 — 2 Раҳимов, 1:1 — 25 Жўраев, 1:2 — 62 Қаландаров, 2:2 — Шихов, 3:2 — Ҳакимов, 4:2 — 82 Полвонов.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)