Тошкентда 10 февраль куни Ucell маъмурий биноси қаршисидаги автомобиллар тураргоҳидаги «тунги ўйин-кулги»да иштирок этган 14 та автотранспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига нисбатан турли ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий таъсир чоралари қўлланилган. Улардан беш нафари мажбурий суғурта полисига эга бўлмаган, тўртта транспорт воситасининг ойналари тегишли рухсатсиз қорайтирилганлиги аниқланди. Яна бир ҳайдовчи бошқа шахсга тегишли транспорт воситасини бошқариш учун ишончномага эга бўлмаган, бошқа бир ҳайдовчининг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони ёнида бўлмаган. Яна бир ҳайдовчида транспорт воситасининг паспорти бўлмаган.
Қуйидаги видеоёзувда эса нафақат Spark автомобили ҳайдовчиси, балки бошқа автомобилчилар ҳам «дрифтинг» билан шуғулланаётганлигини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)