10 февраль куни Стокгольм жанубида юз берган портлаш оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, деб ёзади «РИА Новости» полиция хабарига таяниб.
Маҳаллий ОАВлар портлаш портловчи қурилма ишга тушиши натижасида содир бўлгани ҳақида ёзган. Аммо ушбу маълумотни полиция тасдиқлаганича йўқ.
Портлаш Ворберг туманида маҳаллий вақт билан 15:03 (Тошкент вақти билан 19:03)да юз берган.
Изоҳ (0)