10 февраль, якшанба куни футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 23-тури доирасида навбатдаги 4 та учрашув якунланди.
Пабло Мачин қўл остидаги «Севилья» клуби ўз майдонида «Эйбар»ни қабул қилди.
Ўйиннинг 22-дақиқасида Фабиан Ореляна ҳисобни очган бўлса, 63-дақиқага келиб Чарлз Анаиц Забала Арбиля узатмасини голга айлантирди (2:0). 88-дақиқада эса «Севилья» ҳужумчиси Виссам Бен-Йеддер ҳисобни қисқартирди (2:1). Орадан 3 дақиқа ўтиб (90+1) биринчи голга ассистентлик қилган Пабло Сарабия «Эйбар» дарвозасини ишғол қилди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди (2:2).
Шу тариқа «Севилья» учрашувда 87 дақиқа ҳисобда ортда бориб, 3 дақиқада 2 та гол уришга муваффақ бўлди.
Куннинг сўнгги ўйинида Эрнесто Вальверде бошқарувидаги Каталониянинг «Барселона» клуби меҳмонда «Атлетик Бильбао» билан ўйнади.
Учрашувда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Мазкур турдан сўнг «кўк-анор ранглилар» 51 очко билан мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда. Энг яқин таъқибчиси Мадриднинг «Реал» клубида эса 45 очко мавжуд.
Ла Лига
23-тур баҳслари
10 февраль, якшанба
«Леганес»—«Бетис» 3:0
Голлар: 1:0 — 22 Ан-Носирий, 2:0 — 36 Ан-Носирий, 3:0 — 66 Ан-Носирий.«Валенсия»—«Реал Сосьедад» 0:0
«Севилья»—«Эйбар» 2:2
Голлар: 0:1 — 22 Ореляна, 0:2 — 63 Чарлз, 1:2 — 88 Бен-Йеддер, 2:2 — 90 Сарабия.«Атлетик Бильбао»—«Барселона» 0:0
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)