Йель университетининг антропологлари қадимги одамларнинг мияси ёғнинг ҳисобига катта бўлганини аниқлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар қилди.
Олимларнинг фикрича, қадимда одамлар гўшт ейишни бошлашдан олдин ҳайвон суягидаги иликни еган. Унинг таркибидаги ёғ мия ўсиши ва ривожланишига имкон берган.
Ёғ калорияга бой ҳисобланади ва ўсимлик парҳезига муҳим қўшимча бўлиши мумкин, деб ёзади тадқиқотчилар. Бундан ташқари, гўшт ейиш учун одамлар меҳнат қуролларини ясаши керак бўлган. Иликни ейиш учун эса суякни тош билан синдиришнинг ўзи етарли бўлган.
Олимлар, шунингдек, иликни олишга уриниш овчиликни ривожлантирган, дея тахмин қилмоқда. Хом гўштда бактериялар тез кўпаяди, илик эса улардан ҳимояланган.
Бу гипотезалар нега олов яратилиши ва овчилик бошланишидан минг йил аввал яшаган одамларнинг бош чаноғи катта бўлганини кўрсатади.
Изоҳ (0)