Жорий йилнинг 1—9 апрель кунлари аёллар футболи бўйича Токио—2020 Олимпиада саралашининг 2-босқич ўйинлари бўлиб ўтади, деб хабар берди МОҚ.

Фото: Google Images

Мазкур босқичда 12та терма – Вьетнам, Хитой Тайпейи, Мьянма, Иордания, Эрон, Ҳиндистон, Филиппин, Гонгконг, Индонезия, Фаластин, Непал ва Ўзбекистон иштирок этади. Жамоалар уч гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боради.

Осиё футбол конфедерацияси мазкур учта гуруҳ баҳсларига Мьянма, Фаластин ва Ўзбекистон мамлакатлари мезбонлик қилишини тасдиқлади.

13 февраль, чоршанба куни 2-саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Гуруҳларда биринчи ўринни қўлга киритган 3та жамоа Олимпиада саралашининг 3-босқичига йўл олади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!