Британиялик актёр Альберт Финни 82 ёшида оламдан кўз юмди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Финни мухлисларга 1974 йил экранлаштирилган «Шарқий экспрессдаги қотиллик» фильмидаги изқувар Эркюль Пуаро, «Эрин Брокович» фильмидаги адвокат Эд Масри ҳамда «Катта балиқ» фильмидаги кекса Эд Блум роллари билан машҳур бўлган. У, шунингдек, «Черчилль» телефильмида Уинстон Черчилль ролини ижро этган.
Финни бир неча марта «Оскар» мукофотига номзод сифатида кўрсатилган. Унинг кинодаги фаолияти 1956 йил бошланган. Сўнгги ролини эса 2012 йилда ўйнаган.
Изоҳ (0)