Америкалик актриса Женнифер Лоуренс 34 ёшли санъат галереяси директори Кук Маронига унаштирилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар қилди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, 28 ёшли Лоуренс ва Марони Нью-Йоркдаги ресторанлардан бирида унаштирувни «нишонлаган» ва Лоуренснинг бармоғига «ҳашамдор узук» тақилган.
Унаштирув ҳақида Лоуренснинг вакиллари эълон қилган. Тўй санаси ҳали номаълум.
Лоуренс Марони билан 2018 йил май ойида танишган.