Жордж Клунининг рафиқаси Амал икки фарзанди —Элла ва Александрани олиб, турмуш ўртоғининг уйидан чиқиб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, эр-хотин ўртасида зиддият келиб чиққан ва улар ажрашиш арафасида турибди. Уларнинг оилавий дўстлари Клуни хотинини қайтариш учун қўлдан келган ҳамма ишни қилаётганини айтган.
Айни пайтда актёр ўзининг Британиядаги уйида яшамоқда, турмуш ўртоғи Амал эса болалар билан Италияга кетган.
Улар ажрашган тақдирда 520 миллион долларга тенг мол-мулкни бўлиб олишларига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Жорд Клуни юрист Амал Аламуддиннга 2014 йилда уйланган бўлиб, уларнинг Элла ва Александр исмли эгизак фарзандлари бор.
Изоҳ (0)